Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ноқулай об-ҳаво оқибатлари бартараф этилмоқда

2021-05-07 | Экология

2021 йилнинг 6-7 май кунлари Андижон, Наманган ва Сурхондарё вилоятларининг айрим ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел тошқинлари кузатилди.

Табиий офат оқибатида Андижон вилояти “Қирғиз” канали орқали оқиб келган сел оқимлари Хонобод шаҳри ва Қўрғонтепа туманидаги кўчалар орқали 278 та турар-жойларнинг яшаш хонадонлари ва ҳовлисига кирган. Фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этишга қаратилган қидирув-қутқарув ишлари давомида Хонабод шаҳар, “Тейит” МФЙ, Қорабоғиш кўчасида яшаган 2 нафар вояга етмаган фуқаронинг жасадлари ФВБ ёнғин-қутқарув бўлинмалари шахсий таркиби томонидан топилган.
 
Шунингдек, Наманган вилоятининг Поп, Косонсой ва Чуст туманларида ёққан кучли ёмғир сабабли Поп тумани “Водий” МФЙ ҳудудида сел оқимлари кузатилиб, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4П-125 “Наманган-Тошкент” автомобилъ ё‘лининг 15-16 км.да йўл ёқасининг ювилиши, “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир ё‘лининг 103-106 км.да темир йўл тармоғининг тахминан 3 метр қисмида тупроқ массасининг ювилиши рўй берган. Шу билан бирга, “Янгиобод” ва “Водий” МФЙдаги 25 та аҳоли томорқаларига ҳам ёмғир сувлари кирган. Айни пайтда автомобилъ ва темир ёлларининг зарар кўрган қисмидаги авария-тиклаш ишлари давом эттирилмоқда. Бундан ташқари, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ёққан кучли ёмғир оқибатида ҳосил бўлган сел оқимлари Шеробод туманидаги “Қорабоғ” ҚФЙ ва “Учёғоч”, “Гулистон”, “Ғўржак-2” МФЙдаги 16 та, Қумқўрғон тумани “Азларсой”, “Боғаро” ва “Елобод” МФЙдаги 340 та аҳоли хонадонлари ва томорқасига кирган. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар ҳамда Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Миллий гвардия, Транспорт, Энергетика вазирликларининг куч ва воситаларини жалб қилган ҳолда табиий офат оқибатлари бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться