Жорий йилнинг 3 май куни Осиё тараққиёт банки ва таълим сифатини назорат қилиш давлат инспексияси вакиллари ўртасида “STEM таълимини ривожлантиришга қаратилган янги ҳамкорлик лойиҳаси режасига бағишланган онлайн учрашув бўлиб ўтди.
Унда Осиё тараққиёт банкининг Ижтимоий сектор бўйича раҳбари, таълим масалалари бўйича бош мутахассис Эйсуке Тажима ҳамда таълим инспексияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев ва инспексиянинг тегишли бошқарма ва бўлим раҳбарлари иштирок этишди.
Учрашув кун тартибидан STEM (фан технология, муҳандислик ва математика)таълимини ривожлантиришга қаратилган лойиҳа бўйича ўқув дастурлари ва дастурларни такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш, ўқитувчилар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, ўқитувчиларни тайёрлаш, мактаблари замонавий AKT воситалари ва жиҳозлари билан таминлаш бўйича режалар муҳокама қилинди.
Учрашув давомида таълим инспексияси мутасаддилари Осиё тараққиёт банки вакилларининг таълим сифатини баҳолаш миллий ва халқаро тадқиқотлар бўйича саволларига жавоб қайтаришди.
таълим инспексияси бошлиғи Улуғбек Ташкенбаев Осиё тараққиёт банки вакилларига мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришдаги узоқ йиллик ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирар экан, инспексия томонидан ўтказилган тадқиқотларда ўқувчиларнинг STEM фанлари бўйича билимлари синашга ҳам алоҳида этибор қаратилаётганлиги такидлаб ўтди.
– Биз ўқувчиларимизда ХХИ аср кўникмаларини шакллантириш ва уларда STEM фанларига бўлган қизиқишни кучайтиришни мақсад қилинганмиз. Шу кунга қадар ўқувчилар маʼлум фанларни ўзлаштиришга олдиларига ёки олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиш, ёки мактабда аʼло баҳоларга ўқиш ҳақида ўйлашган. Мазкур лойиҳа мактабда ўқитиладиган дарсликлар имтиҳон натижаси ёки баҳо учун эмас, уларнинг ҳаётда ўз ўринларини топишларига хизмат қилишига умид қиламиз.
Ўзбекистон илк маротаба халқаро баҳолаш тизимларида иштирок этишга тайёргарлик кўрмоқда. Хусусан, 2022 йилда ПИСА тадқиқотларидан иштирок этамиз. Айни кунлардаушбу тадқиқотнинг республикамиздаги 84 та мактабдаги 4 803 нафар 15 ёшли ўқувчилар иштирокида тажриба синовлари ўтказилмоқда. Бундан ташқари ўтган йилнинг декабрь ойида инспексия томонидан ПИСА талаблари асосида баҳолаш бўйича миллий тадқиқот ўтказилган эди. Биз ушбу миллий тадқиқот натижаларини лойиҳа доирасида фойдаланиш учун тақдим этишга ва ҳамкорлик қилишга тайёрмиз, – деди таълим инспексияси бошлиғи.
Шунингдек, инспексия вакиллари томонидан лойиҳа доирасидаги ишлар самарадорилиги ошириш учун STEM фанлари ўқитилишини нафақат мактаб балким, боғчадан бошлаб касб-ҳунар таълим ва олий таълим тизимини ҳам қамраб олиш зарурлиги такидланди.
Осиё тараққиёт банки вакили Эйсуке Тажима инспексия тадқиқотларининг натижалари лойиҳа доирасидаги режаларни белгилаб олиш учун жуда муҳим эканлиги такидлар экан, лойиҳа доирасидаги ишлар самарадорлигини ошириш бўйича билдирилган таклифлар учун миннатдорчилик билдирди.
Муҳокамалар якунида кўрилган масалалар ва истиқболдаги режаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорликни изчил равишда давом эттиришга келишиб олинди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси