Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Республикамизда маҳаллий хом-ашёлар асосида янги импорт ўрнини босувчи катализаторлар яратилди
2021-04-30 | Фан
Водород сулфидидан олтингугурт олиш (Клаус) жараёнида алюмоксидли катализаторлар кенг қўлланилади. Олтингугуртнинг ҳосил боʼлиш унуми катализатор самарадорлигига бевосита боғлиқ бўлади. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Умумий ва ноорганик кимё институти “Кимёвий технология, газни қайта ишлаш ва СФМ” лабораторияси олимлари ва Муборак газни қайта ишлаш заводи мутахассислари билан ҳамкорликда маҳаллий хом-ашёлар асосида олинган импорт Ўрнини босувчи алюмооксид катализатор тажриба саноат синовидан Ўтказилди ва ижобий натижалар олишга эришилди. Алюмооксид катализатор ишлаб чиқаришга жорий этиш учун тавсия қилинди.
Биргина Муборак газни қайта ишлаш заводининг алюмоксидли катализаторга йиллик эҳтиёжи тахминан 200-250 тоннани ташкил этади. Ҳозирги кунда ушбу катализатор Россия, Хитой каби бир қатор давлатлардан тоннаси 1 000 - 1 200 $ дан импорт қилинмоқда. Маҳаллий хом-ашёлардан олинадиган катализаторнинг тан нархи эса 300-400 $ атрофида бўлишини тахмин қилиш мумкин.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси