Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тартибга солиш таъсирини баҳолаш соҳасида тажриба алмашиш
2021-04-29 | Сиёсат
Адлия вазирлиги томонидан Россия Федерациясининг Иқтисодий ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда “Тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти ривожланиши бўйича тажриба алмашиш” мавзусида вебинар ташкил этилмоқда. Вебинарда Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ҳамда бошқа вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этиши кутилмоқда. Вақти: 2021 йил 29 апрель, 12:00
Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги