Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини давлат тилига таржима қилиш жараёни давом этмоқда
2021-04-27 | Ҳужжатлар
МҲХС ҳужжатларининг таржима лойиҳаси юзасидан жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) мақсадида МҲХС ҳужжатлари Молия вазирлигининг веб сайтида эълон қилиб борилмоқда.
Бугунга қадар 31 та МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилди. Мазкур ҳужжатлар юзасидан жамоатчиликнинг маъновий, имловий ва грамматик жиҳатдан ўрганиб чиқилган ўринли таклиф ва мулоҳазалари келиб тушмоқда. МҲХС ҳужжатларининг таржимаси лойиҳаси юзасидан берилган асосли таклифлар уларни асл маъносида қўллаш учун муҳим аҳамият касб этади.
Жорий ҳафтада МҲХС ҳужжатларининг бевосита фойдаланувчилари ва жамоатчиликнинг фикрини ўрганиш ва таклифлар олиш (feedback) учун қуйидаги 2 та МҲХС ҳужжатини давлат тилидаги таржимаси лойиҳаси Молия вазирлигининг веб сайтига жойлаштирилди:
1. 1-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти
Молиявий ҳисоботни тақдим этиш;
2. 37-сон Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти
Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар.
Мазкур МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси юзасидан фикр ва мулоҳазаларни ifrs@mf.uz электрон манзилига юборишингиз мумкин.
МҲХС ҳужжатларини давлат тилидаги таржимаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги