Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қарши тумани тадбиркорлари муаммолари ўрганилди

2021-04-12 | Иқтисодиёт

11 апрель куни вилоят ҳокими Зойир Мирзаев раҳбарлигида вилоят ташкилотлари Қарши тумани Бешкент шаҳри Кичик саноат зонаси ҳудудида бўлиб, туман тадбиркорларининг муаммоларига жойида ечим топиш мақсадида сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида 34 нафар тадбиркор ўз муаммолари билан мурожаат қилди. Билдирилган барча мурожаатларга ечим топиладиган бўлди. Шундан жойида ҳал этилганлари 5 тани ташкил этди. Вақт талаб этиладиган мурожаатлар ҳал этилиши куни белгиланиб, масъуллар жавобгар этиб бириктирилди.

Муаммолар имтиёзли ва ижтимоий кредитлар ажратиш, “E-ijro auksion” орқали ер ҳамда бино харид қилиш ва бошқа масалалар юзасидан кўтарилди.

Ҳар бир мурожаат чуқур таҳлил қилинди. Тадбиркор қандай вазиятда иқтисодий ўсишга эришиши бўйича ўша ернинг ўзида вилоят ҳокими, тадбиркор ва масъул соҳа ташкилотлари раҳбарлари фикр алмашишди.

Ҳуқуқий тарафлама ва ижродаги қарор, фармонларга зид билдирилган мурожаат эгаларига ҳам фаолияти давом этиши ва барқарорлашиши бўйича йўналиш берилди.

"Qashqadaryo Fayz baraka" МЧЖ раҳбари Дилдор Амирқулов чорва комплекси қурилишининг 50 фоизини ўз маблағлари ҳисобидан қолгани учун эса кредит расмийлаштира олмай келган. Унга вилоят Халқ банкидан 1,0 млрд сўм миқдоридаги кредит маблағи ажратиладиган бўлди. Шу билан бирга давлат томонидан наслли чорва молларига берилаётган субсидиялар орқали янада такомиллашув бўйича аниқ йўналиш берилди.

“Temurbek Charosxon Fashion” оилавий корхонаси раҳбари Файзуллаев Шавкат тикувчилик цехи учун бино ёки ер майдони олиш истагида анча вақтдан буён юрибди. Тадбиркорга шундай йўналиш берилдики, туман ҳокимлиги томонидан маҳалла идорасининг бўш турган иккинчи қавати тадбиркорга таъмирланган ҳолда, ижара шартномаси орқали берилиши ва шу орқали 10 нафар “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар цехда касб ўргатилиб, доимий иш билан таъминланиши бўйича таклиф тадбиркорга маъқул келди.

Сайёр қабул давомида тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, Қарши туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари ижроси, пул тушумлари камайган корхоналар фаолиятини тиклаш, янги тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Манба: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться