Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Masdar” компанияси шамол электр станцияси қувватини 1,5 ГВтга оширади

2021-04-05 | Иқтисодиёт

Бирлашган Араб Амирликларининг (БАА) “Masdar” компанияси томонидан Ўзбекистондаги шамол электр станциялари бўйича ўз лойиҳаси қувватини 1,5 ГВтгача ошириш бўйича келишувни имзолади. 

Шу муносабат билан Тошкентда 1 апрель куни Марказий Осиёда энг йирик шамол парки қурилишига доир қарор қабул қилишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда видеомурожаат билан Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзаков, БААнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус элчиси ҳамда саноат ва илғор технологиялар вазири доктор Султон Аҳмад Ал Жобир, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазири Алишер Султанов, БАА Энергетика ва инфратузилма вазири Е. Сухайл Ал Мазруей иштирок этди.

Лойиҳа қувватини кенгайтириш тўғрисидаги келишув инвестор томонидан Masdar компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий ва Ўзбекистон томонидан эса А.Султанов томонидан имзоланди.

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов:

“Биз “Masdar” компанияси билан шериклик алоқаларимизни юксак қадрлаймиз ва минтақамизда бундай турдаги энг йирик объектга айланадиган шамол парки қувватини ошириш бўйича қарорни олқишлаймиз. Бу Ўзбекистон учун ҳаётий муҳим лойиҳа ҳисобланиб, у 2030 йилга келиб қайта тикланадиган энергия манбалари ҳисобига электр энергиясининг 25 фоизини ишлаб чиқариш сингари мақсадимизга эришишга ёрдам беради”.
 

БААнинг иқлим ўзгариши бўйича махсус элчиси ҳамда саноат ва илғор технологиялар вазири доктор Султон Аҳмад Ал-Жобир:

“БАА учун бизнинг иқлимга нисбатан ҳаракатларимиз бутун дунёдаги бошқа одамларнинг саъй-ҳаракатларини кучайтиришга ёрдам берди. Бу шериклик алоқалари биз мазкур тамойилни ҳаётга тадбиқ этаётганимизнинг ёрқин далилидир. Биргаликда бизда Ўзбекистонда барқарор ўсиш суратини ошириш ва бир вақтнинг ўзида иқлим соҳасидаги глобал мақсадларга эришиш учун иқлим ўзгаришларига қарши кураш бўйича жамоавий ҳаракатларимизни ишга солиш учун беқиёс имкониятлар мавжуд”.

“Masdar” компанияси бош директори Муҳаммад Жамил Ал Рамоҳий:

“Бугунги тадбир биз нафақат бу лойиҳада, балки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига унинг тоза энергия ва иқлим ўзгариши борасидаги мақсадларига эришиш бўйича кўрсатилган ёрдам борасида салмоқли натижаларга эришганимиздан далолатдир. Коммунал корхоналар учун шамол энергетикасини ривожлантириш соҳасида дунёдаги етакчи давлат сифатида “Masdar” Ўзбекистоннинг паст углеродли энергетика соҳасидаги стратегиясини қўллаб-қувватлаётгани ва барқарор тараққиётни таъминлаш учун ҳукумат билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаётгани билан фахрланади”.
 

2020 йилда “Masdar” компанияси томонидан Ўзбекистон Ҳукумати билан қуввати 500 мегаватт (МВт) бўлган шамол электр станцияси, мамлакатда тоза энергия соҳасидаги иккинчи кенг кўламли лойиҳа ва Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станцияси лойиҳасини ишлаб чиқиш, қуриш ва эксплуатация қилиш бўйича икки томонлама келишувлар имзоланди. Лойиҳа 600 миллион АҚШ долларидан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилади.

Янги келишув имзоланиши билан Навоий вилоятининг Зарафшон туманида жойлашадиган лойиҳа қуввати 1,5 ГВтга ошди, бу келгусида Ўзбекистонга 2030 йилга бориб шамол электр станциялари (ШЭС) ҳисобига 3 ГВтгача электр энергияси ишлаб чиқиш бўйича мақсадларига эришишга ёрдам беради.
 

Зарафшондаги қуввати 500 МВт бўлган ШЭС 2024 йил охирига келиб ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Мазкур қувват ҳисобига ШЭС 500 000 та уй-жой таъминоти учун етарли бўлган электр энергияси ҳажмини ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади. Бу шунингдек, атмосферага йилига 1,1 млн тоннагача карбонат ангидрид гази чиқарилишининг олдини олишга ёрдам беради. 

Зарафшон шамол электр станцияси лойиҳаси бўйича инвестиция келишуви ва электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги келишув Ўзбекистон томонидан “Masdar” компанияси билан 2020 йил июнь ойида имзоланганини қўшимча қиламиз.

Шунингдек, ўтган йили декабрь ойида “Masdar” мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар (IPP) учун Ўзбекистондаги илк муваффақиятли молиялаштирилган қуёш лойиҳаси – қуввати 100 МВт бўлган “Нур Навои” қуёш лойиҳасини молиялаштириш босқичи якунига етканини маълум қилди. Компаниянинг электр энергиясининг бир киловатт соати учун 2,679 АҚШ центи миқдоридаги энг паст тариф бўйича таклифи маъқуллангач, “Masdar” мазкур қуёш электр станцияси лойиҳа бўйича тендер ғолиби деб эълон қилинди.

Қайта тикланадиган энергия манбалари билан шуғулланувчи “Masdar” компанияси қайта тикланадиган энергия манбаларини жорий этиш, барқарорлик билан боғлиқ глобал муаммоларни ҳал қилиш учун шаҳарнинг барқарор тараққиёти ва тоза технологияларни илгари суради. “Masdar” Абу Даби ҳукуматининг стратегик инвестициявий компанияси “Mubadala Investment Company” таркибига киради. Мазкур компаниянинг лойиҳалари келажак авлодлар учун нафақат иқтисодиёт, балки энергия манбаларининг диверсификациясини таъминлаган ҳолда БААнинг дунё энергетика секторидаги етакчилигини сақлаб туришга ёрдам беради. 

Бугунги кунда “Masdar” 30 дан ортиқ мамлакатда, жумладан БАА, Иордания, Саудия Арабистони, Мавритания, Миср, Марокаш, Буюк Британия, АҚШ, Австралия, Испания, Сербия, Ҳиндистон, Индонезия, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда фаолият юритади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги

Поделиться