Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

22 март – Бутунжаҳон сув ресурслари куни доирасида сув ресурслари масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман

2021-03-19 | Экология

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти 22 март – Бутунжаҳон сув ресурслари куни доирасида сув ресурслари масалаларига бағишланган илмий-амалий анжуман ўтказдилар.

ТАБИАТ бойликлари орасида сув алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, у тириклик манбаидир. Зеро, инсоният ҳаёти сув ва сув манбалари, аввало, чучук сувдан тежамкорлик асосида фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилишни тақозо этади.

 

Таъкидлаш жоизки, бугунги кундаги табиий офатлар, сув тошқинлари, сув етишмовчилиги, сув ресурсларининг ифлосланиши ва трансчегаравий сув муаммолари дунё халқларини яна бир бор сув ресурсларига нисбатан жиддий эътибор беришга ундамоқда.

Таъкидланганидек, 2021 йилда 22 март – Бутунжаҳон сув ресурслари кунининг мавзуси – СУВ ҚАДРИ.

Сувдан фойдаланиш ер юзида яшаётган ҳар бир инсоннинг ҳуқуқидир. Сув ресурслари барқарор ривожланиш ҳамда камбағаллик ва очликни қисқартириш учун ҳал қилувчи муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда таъкидланигадиек, БМТ Бош ассамблеяси хўжалик юритиш ва эксплутация қилишнинг самарасиз ва нооқилона усуллари, шунингдек, иқлим ўзгариши ва бошқа табиий омиллар таъсирида юзага келаётган омиллар ва ноаниқликлар сув билан боғлиқ экотизимларни хавф остига қўйиш билан боғлиқ омилларни эътиборга олиб 2016 йил декабрь ойида БМТ Бош ассамблеяси 2018-2028 йилларни ўз ичига олган даврни «Барқарор ривожланиш учун сув» халқаро ўн йиллик ҳаракатларни деб эълон қилган.

БМТ маълумотларига кўра, бугунги кунда сайёрадаги ҳар учинчи одам тоза ичимлик сувига эга эмас.

Олиб борилган таҳлилларга кўра, 2050 йилга келиб 5,7 миллиардгача бўлган одамлар йилда бир ой мобайнида чучук сув танқислигини ҳис этадиган ҳудудларда яшайди.

Барқарор сув таъминоти ва санитария йилига 360 минг янги туғилган гўдаклар ўлимининг олдини олиши мумкин.

Ўзбекистоннинг сув ресурслари қайта тикланадиган ер усти ва ер ости сувлари, шунингдек, антропоген фойдаланишдан қайтадиган сувлар (дренаж ва оқова сувлар)дан иборат. Ўртача кўп йиллик жами оқар сув ҳажми 114,4 км3 ни ташкил этадиган Амударё ва Сирдарё трансчегаравий дарёлар Ўзбекистонда ер усти сув оқимини шакллантирадиган асосий манбалар ҳисобланади.

Ўзбекистон ҳудудида 17 777 та табиий оқар сув манбалари (Амударё ҳавзасида — 9 930 та, Сирдарё ҳавзасида — 4 926 та) ва 500 дан ортиқ кўл бўлиб, Айдар-Арнасой кўллар тизими уларнинг энг каттаси ҳисобланади, шунингдек, прогноз қилинган ҳажми суткасига 75,5 млн мни ташкил этадиган чучук сув ва бироз шўрланган ер ости сувлари конларида 26 мингдан зиёд қудуқлар мавжуд.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон фармонига мувофиқ 2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини амалга ошириш натижасида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини йўқотишни 10 фоизга камайтириш, қишлоқ хўжалигида сув истеъмолини (солиштирма гектарга нисбатан) 15 фоизга камайтириш, оқава сувларини тозалаш самарадорлигини 80 фоизгача оширишга эришилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Поделиться