Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Ўзархив” агентлигида АКТни жорий этиш бўйича ишчи йиғилиш ўтказилди

2021-03-17 | Технологиялар

Бугун 17 март куни “Ўзархив” агентлигида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси – IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров бошчилигида агентлик фаолиятига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича ишчи йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда “Ахборот технолгогиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУК вакиллари ҳам иштирок этишди. Агентлик раҳбарияти томонидан «Ўзархив» агентлигида АКТ ҳолати, жорий қилинган ахборот тизимлари ва ресурслари, электрон давлат хизматлари тўғрисида ахборот берилди.

Шунингдек, жорий йилда режалаштирилаётган ахборот тизимлари ва ресурслари тақдимот қилинди ҳамда муҳокама қилинган масалалар юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Манба: “Ахборот технолгогиялари ва ахборот ресурсларини ривожлантириш маркази” ДУК

Поделиться