Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг янги таркиби тасдиқланди
2021-03-15 | Хавфсизлик соҳаси
Маълумки, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолияти халкимиз ва миллий армиямиз ўртасидаги узвий бирликни, якдилликни янада мустаҳкамлаш, мамлакатимизда мудофаа ва хавфсизлик масалаларида олиб борилаётган давлат сиёсатини янада такомиллаштиришга хизмат қилиб келмоқда.
Қуролли Кучлар академиясида Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг ташкилий масалаларига бағишланган йиғилиши ўтказилди Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорининг иловаси билан Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашига 30 нафар янги аъзолар таркиби тасдиқланди.
Шунингдек, йиғилишда Жамоатчилик кенгаши аъзолари иштирокида Кенгашнинг ўтган ва жорий йилдаги фаолияти амалий таҳлил қилиниб, Кенгаш низомида белгиланган вазифалар ижросига эътибор қаратилди. Аъзоларнинг талаб ва таклифлари умумлаштирилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
Лейтенант Бобур ЭЛМУРОДОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги