Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ташкил топган кун муносабати билан байрам табриги

2021-03-04 | Жамият

Ҳурматли аскарлар ва сержантлар, офицерлар ва генераллар, вазирлик хизматчилари ва Мухтарам фахрийлари!

Мамнуният билан қайд этиш керакки, бугун муҳтарам Президентимиз раҳбарликлари остида юртимизда амалга оширилаётган оқилона ислоҳот ва янгиланишлар жараёнида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги жамоаси ҳам зиммасидаги масъулиятли вазифаларни шараф билан уддалаб келишмоқда.

Айниқса, муҳтарам Юртбошимиз томонидан вазирлик тизимида бошлаб берилган тубдан такомиллаштириш ишлари, тизим ходимларининг бир ёқадан бош чиқариб, “Ўз вақтида огоҳлантириш, қутқариш ва ёрдам бериш” шиори остида кунни тун, тунни кун демай садоқат билан хизмат қилаётганликларини алоҳида қайд этиб ўтиш жоиздир.

Шу ўринда, юртимизда бугунги кунда амалга оширилаётган улкан ислохотлар жараёнида вазирлик ходимларининг ҳаракатлари алоҳида эътирофга сазовордир. 

Ишонч билан айтиш мумкинки, соҳа фаолиятини такомиллаштириш, қутқарувчилар ва уларнинг оилаларини ижтимоий ҳимоялаш, вазирлик моддий- техник базасини янада мустаҳкамлаш, бир сўз билан айтганда, аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш Давлат тизимининг тезкорлиги ва ишончлилигини ошириш бундан кейин ҳам фаолиятимизнинг бош мезони бўлиб қолаверади.

Барчангизни вазирлигимиз ташкил топганлигининг 25 йиллиги муносабати билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Оилангизга тинчлик-хотиржамлик, мустаҳкам саломатлик тилайман, шарафли ва машаққатли касбингизда ҳамиша омад ва муваффақиятлар ёр бўлсин!

 
 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться