Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шарафли ва масъулиятли ҳарбий хизмат билан узвий боғлиқ

2021-03-01 | Спорт

Бугунги кунда жамиятимизнинг ҳар бир бўғинида спорт ва жисмоний тарбияга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, шарафли ва масъулиятли ҳарбий хизмат ва жисмоний тайёргарлик бир-бирига узвий боғлиқ.

Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат қилаётган ҳарбий хизматчилар ўртасида Термиз дала ўқув полигонида “Спортча мўлжаллаш” ва “Ҳарбийлаштирилган кросс” мусобақаси бўлиб ўтди.


Ушбу мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Ҳарбийлаштирилган кросс” – якка тартибда:

1 ўрин – Термиз гарнизони ҳарбий хизматчиси контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Жасур Абдухаликов;
2 ўрин – Бухоро гарнизони ҳарбий хизматчиси кичик сержант Умиджон Ахмаджонов;
3 ўрин – Муборак гарнизони ҳарбий хизматчиси контракт бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Шоҳрух Жўраев.

“Ҳарбийлаштирилган крос” – умумжамоа ҳисобида:

1 ва 2 ўринлар – Бухоро гарнизони ҳарбий хизматчилари;
3 ўрин – Муборак гарнизони ҳарбий хизматчилари эгалладилар.

“Спортча мўлжаллаш” мусобақасида умумжамоа ҳисобида:

1 ўрин – Муборак гарнизони ҳарбий хизматчилари;
2 ўрин – Сариосиё гарнизони ҳарбий хизматчилари;
3 ўрин – Термиз гарнизони ҳарбий хизматчилари.

Ғолиб жамоалар Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи полковник Пўлатжон Сативалдиев томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

III даражали сержант Акбар АХМЕДОВ, Термиз гарнизони

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться