Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Франциянинг “Suez” компанияси билан ҳамкорликнинг бориши муҳокама қилинди

2021-02-21 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 20 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков “SUEZ” компаниясининг (Франция) катта ижрочи вице-президенти Эрик Гебали бошчилигидаги делегацияси билан учрашув ўтказди.

Э.Гебали билан учрашувда Франция Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги дипломатик миссияси бошлиғи вазифасини бажарувчиси Брис Рокфёй ҳам иштирок этди. Учрашувда Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида сув таъминоти тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш юзасидан лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар коронавирус пандемияси туфайли юзага келган чекловлар ва қийинчиликларга қарамай, ушбу лойиҳалар бўйича биргаликда фаол ва самарадорлиги юқори бўлган ишларнинг олиб борилиши салмоқли натижаларга эришиш имконини берганлигини қайд этди.

Мулоқот чоғида Франция компанияси раҳбарияти Франция Ҳукумати Тошкент шаҳрининг сув таъминоти тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга ошириш учун 145 млн евро миқдорида маблағ ажратишни маъқуллаганини маълум қилди. Шунингдек, учрашувда лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни ҳаётга татбиқ этилишини тезлаштириш бўйича масалалар ҳамда навбатдаги тадбирлар муҳокама қилинди.

Мулоқот чоғида Э.Гебали Ўзбекистонда бир қатор ижтимоий йўналтирилган лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этиш бўйича режалари ҳақида сўз юритди. Улардан бири Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларидаги умумтаълим мактабларини ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳаси бўлади. Лойиҳани рўёбга чиқариш компания томонидан грант асосида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.

Шунингдек, Франция томони шаҳар ва қишлоқ жойлардаги аҳоли пунктларининг ичимлик суви таъминоти тизимини комплекс ривожлантириш ва модернизация қилиш дастурини ҳаётга татбиқ этишда кўмаклашишга тайёрлигини билдирди. Мазкур ёрдам вазифаси аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш масалаларини зудлик билан ҳал қилишга қаратилган самарали инновацион технологияларни жорий этиш ҳисобланган техник миссияларни Ўзбекистонга юборишдан иборат бўлади.

Учрашув якунида Франция компанияси раҳбарияти Ўзбекистон томонининг Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этишда самарали кўмак беришга ҳамда белгиланган йўналишлардаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича биргаликда ишлашга тайёрлигига ишонтирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться