Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда барча турдаги ҳайвонлар касалликларга қарши профилактик эмланмоқда
2021-02-08 | Соғлиқни сақлаш
Ҳозирги кунда Самарқанд вилояти Самарқанд тумани ветеринарная ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими мутахассислари томонидан ҳудудда парвариш қилинаётган ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда.
Хусусан, туман ҳудуди аҳолиси қарамоғидаги ҳайвонларга сифатли ветеринария хизматлари кўрсатилиб, куйдирги ва қутуриш касалликларига қарши профилактик эмланмоқда.
Давлат ветеринария хизмати томонидан ўтган 20 кун давомида ҳудуддаги 43788 бош йирик шохли мол, 23758 бош майда шохли мол, 243 бош от, 203 бош эшак ва 6000 та ит-мушук касалликларга қарши профилактик эмланди.
Шунингдек, туманда жойлашган ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва маҳаллар вакиллари ўртасида қутуриш касаллигининг келиб чиқиши ва унинг олдини олиш борасида тушунриш ишлари олиб борилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси