Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Юртдошларимиз учун катта спорт фестивали бошланмоқда
2021-01-07 | Спорт
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий олимпия қўмитаси тақдим этади:
10 январдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларида “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида катта спорт фестивали ўтказилади.
Фестиваль мини-футбол, баскетбол, волейбол, бадминтон, стол тенниси ҳамда шахмат-шашка спорт турлари бўйича 3 босқичда, яъни маҳалла-туман-вилоят миқёсида бўлиб ўтади. Йил якунида эса Республика бўйича Гранд финал мусобақалари пойтахтимиздаги йирик спорт ареналарида ташкил этилади.
Спорт фестивалида иштирок этиб, келажагингиз учун катта бурилиш ясанг ва совғаларга эга бўлинг! “Спортни сев, спорт билан яша!” фестивали — бу соғлом ҳаёт сари катта қадам! Сафимизга қўшилинг!
Мурожаат учун телефонлар:
Қорақалпоғистон Республикаси +998 99 623-94-56, +998 91 377-07-28
Андижон вилояти +998 91 495-33-45
Бухоро вилояти +998 98 274-00-51
Жиззах вилояти +998 91 569-77-55
Қашқадарё вилояти +998 99 779-80-05, +998 90 168-08-09
Навоий вилояти +998 93 951-99-77
Наманган вилояти +998 91 360-77-23
Самарқанд вилояти +998 97 3942784
Сирдарё вилояти +998 91 508-00-87, +998 99 440-87-02
Сурхондарё вилояти +998 99 7478330
Тошкент вилояти +998 93 603-11-11
Фарғона вилояти +998 91 665-45-45
Хоразм вилояти +998 99 965-66-12, +998 93 465-97-97
Тошкент шаҳри +998 97 736-90-30
Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси