Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жанубий Кореянинг “SKY” телеканалида ўзбек миллий таомлари намойиш этилди

2020-12-15 | Туризм

Жанубий Кореяда ватандошимиз Маҳмуд Абдуллаев томонидан фаолияти йўлга қўйилган «Лаззат» ўзбек миллий ресторани Кореянинг “SKY” телеканалида намойиш этилди.  

"Hello plate" номли кўрсатувда ўзбек миллий таомлари ва унинг тайёрланиши ҳақида сўз юритилади. Бу маданий меросимизнинг ажралмас қисми бўлган ўзбек миллий таомларимизга чет элликларнинг қизиқиши ошиб бораётганидан далолат беради.  Ресторан Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчихонаси билан ҳамкорликда ташкил этилувчи барча тадбирларда фаол иштирокчисидир.

Маҳмуд Абдуллаев Сеул шаҳри ҳокимияти ва Жанубий Корея Туризм қўмитасининг таклифига биноан сўнгги 7 йилдан буён ўтказилаётган халқаро таомлар кўргазмаларида миллий таомлар тайёрлаб, фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. Бу билан у кореяликларни Ўзбекистонга саёҳат қилишга қизиқтириш, мамлакатимизнинг гастрономик туризм соҳасини ривожлантириш, унинг нуфузини халқаро миқёсда янада оширишга беқиёс ҳисса қўшиб келмоқда. “Лаззат” миллий таомлар ресторани асосчиси ва раҳбари Маҳмуд Абдуллаев 2020 йилнинг 27 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси томонидан “Туризм фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бугунга келиб ватандошимиз Жанубий Кореянинг онлайн савдо бозорида ва ривожланган етказиб бериш компаниялари рейтингида етакчи ўринларни эгаллаб турибди.  

Манба: Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги

Поделиться