Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қарши шаҳрида Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникаси очилди

2020-11-12 | Сиёсат

Президент Шавкат Мирзиёев 12 ноябрь куни ушбу муассасани бориб кўрди.

Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш ва рақобатни ривожлантириш – сифат, унумдорлик ва тараққиётнинг муҳим омили. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 27 октябрь куни қабул қилинган «Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони шу мақсадга қаратилган.

Ушбу масала бўйича 28 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари бу борада аҳолига батафсил маълумот берадиган маслаҳат клиникалари ҳамда колл-марказ ташкил этиш зарурлигини таъкидлаган эди. Шунга мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятларда Корхоналарни соғломлаштириш ва хусусийлаштириш клиникалари очилди. Шунингдек, куну тун ишлайдиган 1082 рақамли колл-марказ йўлга қўйилди.

Мазкур клиникалар Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий органлари томонидан бошқарилади. Уларнинг фаолиятида Савдо-саноат палатаси, Бош вазир қабулхонаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳудудий бошқармалари ва ҳокимлик вакиллари доимий иштирок этади. Бундан ташқари, сўровга асосан бошқа вазирлик ва идоралар, тижорат банклари ходимлари ҳам жалб этилиши мумкин.

Қарши шаҳридаги бундай клиникада иқтисодий-молиявий ва юридик маслаҳатлар бериш, информацион хизматлар кўрсатиш учун барча шароит яратилган. Малакали мутахассислар бириктирилиб, инфокиосклар ўрнатилган. Бу ерда хусусийлаштиришга қўйилган объектлар, уларнинг манзили, ҳолати, соҳадаги тартиб-қоидалар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Ҳамма хизматлар бепул.

Клиника биносида Қашқадарёдаги йирик корхоналар ва тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг доимий кўргазмаси ҳам ташкил этилган. Мажлислар зали, музокара хоналари, экспортчилар уюшмаси ва ўқув марказлари жойлаштирилган.

- Хусусийлаштириш - қўшимча қиймат ва ишчи жойлар яратадиган муҳим масала. Ҳар бир объектнинг эгасини топиб, ишни йўлга қўйиб юбориш керак. Бу эса тадбиркорга имконият, маҳаллий бюджетга тушум, - деди давлат раҳбари.

Шу ерда туманларни ривожлантиришнинг «ўсиш нуқталари» бўйича тақдимот ўтказилди. Масалан, 2015 йилда Нишон тумани маҳаллий бюджетида умуман маблағ қолмас эди. Ҳокимларга қўшимча маблағлар тушириш ва ишлатиш имконияти берилгач, ушбу ҳудуд иқтисодиёти ҳам ривожлана бошлади. Жорий йилнинг 9 ойида Нишон тумани бюджетига 6 миллиард сўм қўшимча маблағ тушди. Тўртинчи чоракда яна 4 миллиард бўлиши кутилмоқда.

Президентимиз шу тизимда ишларни давом эттириб, ҳар бир ҳудуднинг «ўсиш нуқталари»ни ишга солиб, қўшимча маблағлар ҳисобидан ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш, уйлар, йўллар қуриш, кам таъминланган оилаларга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Поделиться