Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ахборот хуружларининг замонавий кўринишлари

2020-11-11 | Хавфсизлик соҳаси

Чирчиқ шаҳридаги ҳарбий қисмларнинг бирида Мудофаа вазирлиги Тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармаси ижтимоий-психологик тадқиқотлар бўлими мутахассиси – Қуролли Кучлар хизматчиси Ўрал Маматалиев ҳамда Тошкент ҳарбий округи психологи подполковник Акмал Зоировлар иштирокида “Ахборот хуружларининг замонавий кўринишлари”, “Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан ишлашда дин психологияси” ҳамда “Муаммо ва вазият тушунчаси. Муаммоли вазиятлардан чиқиш йўллари” мавзуларида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир давомида масъул офицерлар иштирокида бўлинмаларда ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий фикрини ўрганишга қаратилган ҳарбий социологик сўров методикаси ҳам ўтказилди. Айниқса, ҳарбий хизматчилар орасида ўтказилган “Сабр” ва “Бир қадам” каби тренинглар кўпчиликда чуқур таассурот қолдирди.

Тошкент ҳарбий округи матбуот хизмати

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться