Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“China International Import Expo-2020” 3-чи Халқаро импорт товарлари кўргазмаси доирасида “Doing Business in Uzbekistan” бизнес-форуми бўлиб ўтди

2020-11-06 | Иқтисодиёт

Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Шанхай миллий кўргазма ва конгресс марказида  (CIIE) “China International Import Expo-2020” 3-чи Халқаро импорт товарлари кўргазмаси доирасида видеоконференция шаклида “Doing Business in Uzbekistan” бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан Ўзбекистоннинг ХХРдаги элчихонаси билан биргаликда Хитойнинг ишбилармон доиралари орасида Республиканинг иқтисодий, инвестициявий ва экспорт салоҳиятини кенг ёритиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда Хитойнинг йирик компаниялари вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, Ўзбекистон дипломатик корпусининг масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Форум давомида инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари А.Воитов, Ўзбекистон Республикасининг ХХРдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Б.Саидов, ИТСВ ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги раҳбарияти, шунингдек, Ўзбекистоннинг тармоқ вазирликлари ва идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.

Форум давомида Ўзбекистоннинг стратегик шерикларидан бири - ХХР билан ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликнинг мутлақо янги форматини яратишга имкон берадиган икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли шерикликни ўрнатиш асосларини изчил мустаҳкамлашнинг муҳимлиги қайд этилди.

Тадбир давомида хитойлик инвесторларга Республикадаги инвестиция муҳитининг сўнгги тенденциялари, ишбилармонлик билан шуғулланиш учун шароитларни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар, халқаро молия институтлари, жумладан, Осиё тараққиёт банки ва Осиё инфратузилма инвестициялари банки билан ҳамкорликнинг динамик ривожланаётганлиги тўғрисида батафсил маълумот берилди. Амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли ўтган йилнинг ўзида Ўзбекистонда янги ташкил этилган хорижий корхоналар сони уч бараварга кўпайгани ва Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони 531 тага кўпайиб 1757 тани ташкил этгани қайд этилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг инвестициявий ва савдо ҳамкори сифатидаги афзалликлари – қулай географик ўрни, ишбилармонлик билан шуғулланиш учун қулай шароитлари, улкан саноат салоҳияти ва ривожланган инфратузилмаси алоҳида таъкидланди.

Ўзбекистоннинг иқтисодий ривожланиш драйверлари бўлган тўқимачилик ва кимё саноатига алоҳида эътибор қаратилди - тегишли тармоқ бирлашмалари раҳбарлари пандемия шароитларида ушбу тармоқларни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлари тўғрисида тақдимот ўтказдилар.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари ўз тўқимачилик маҳсулотлар экспортини 1,5 миллиард долларга етказишга муваффақ бўлгани, шу жумладан Хитойга амалга оширилган экспорт 257 млн долларга етказилгани алоҳида таъкидланди. Бу кўрсаткичларга, бошқа чоралар қаторида, тайёр маҳсулотлар экспортини диверсификация қилиш ва тиббий ниқоблар, ҳимоя комбинезонлар, джинси матолари ва уй учун тўқимачилик маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйиш орқали эришилди.

Шунингдек, кимё саноати соҳасида хусусийлаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҳисобига унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш жараёнида эришилган муваффақиятлар қайд этилди – айни пайтда “Ўзкимёсаноат” АЖ акцияларининг 51 фоизи хусусий инвесторларга сотишга тайёрланмоқда, инвесторларнинг жалб этилиши соҳада корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш ва ишлаб чиқаришга замонавий сув - энергия тежовчи технологияларни жорий этиш имконини беради.

Форум якунлари бўйича иштирокчилар ҳамкорликни янада кучайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар ва икки мамлакат ишбилармон доиралар вакиллари ўртасида шерикликни йўлга қўйиш бўйича амалий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться