Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарларининг кенгаши мажлисига доир

2020-11-06 | МДҲ

Аввал хабар қилинганидек, 2020 йил 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган мажлисни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов олиб борди.

Тадбирда Беларус, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон Республикаси Бош вазирлари, Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси, Арманистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Қирғизистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи ва Бош вазири, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари, ташқи ишлар вазири иштирок этди.

Мажлис қатнашчилари асосий эътиборни МДҲ доирасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларига, шунингдек, коронавирус инфекциясининг тарқалишига самарали қарши курашиш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларга қаратдилар. Бунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги эркин савдо зонасининг тўлиқ ишлаши муҳимлиги таъкидланди.

Ҳамдўстликка аъзо давлатлар халқларининг фаровонлиги ва турмуш сифатини ошириш учун яхши қўшничилик, ўзаро ҳурмат ва манфаатларни ҳисобга олиш асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилди.

Ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашадилар, 2030 йилгача бўлган даврда МДҲ иқтисодий ривожланиш стратегиясининг биринчи босқичини (2021-2025 йилларда) амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар режасини муҳокама қилдилар.

МДҲ мамлакатлари савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг базавий тамойиллари ва асосий йўналишларини белгилаб берадиган ушбу ҳужжат Ҳамдўстликка аъзо давлатларнинг иқтисодиёти рақобатбардошлигини ошириш, юқори технологик транспорт тизимларини яратиш, агросаноат комплексини мустаҳкамлаш, иқтисодиётни рақамлаштиришни ривожлантириш, илмий-техникавий ва фан-таълим салоҳиятини юксалтириш ҳамда молиявий ва ижтимоий-иқтисодий сингари соҳаларда ҳамкорликни тараққий эттиришга қаратилган.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси якунлари бўйича транспорт, энергетика, қурилиш, таълим, маданият, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини, шунингдек, ёшлар сиёсатини ривожлантиришга оид жами 23 ҳужжат имзоланди.

Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш, инновациялар, уруш қатнашчилари – маҳаллий можаролар иштирокчилари ва уларнинг оилалари ҳаётини яхшилашга оид дастурлар;

минтақалараро ва трансчегаравий ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда қишлоқ хўжалиги муҳандислиги соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси;

транспорт хавфсизлиги ва МДҲга аъзо давлатларнинг гуманитар соҳадаги ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ҳаракатлар режалари;

жамиятнинг рақамли ривожланиши ва радиоактив материалларни трансчегаравий ташиш соҳасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи шартномалар шулар жумласидан.

МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси 2021 йил 28 майда Беларус Республикаси раислигида Минск шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг

Матбуот хизмати

Поделиться