Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мақсад – чегара ва давлат хавфсизлигини таъминлаш

2020-11-02 | Хавфсизлик соҳаси

Сарҳадлар хавфсизлиги ва дахлсизлиги, ҳудудий яхлитликни сақлаш, ташқи таҳдидлар юзага келганда уни бартараф этишга шай туриш Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларининг асосий вазифалари сирасидандир. 

Бугун шиддат билан ўзгариб бораётган замон ва ҳарбий-сиёсий вазият мазкур соҳа вакиллари зиммасидаги масъулият юкини бир қадар оширмоқда. Шулардан энг асосийси, ҳарбий соҳага оид илм-фан ютуқларини тезда ўзлаштириш, мудом янгиликларга интилиш, изланишдир.
 
 
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида “Чегара хавфсизлиги – Ўзбекистон Республикаси давлат хавфсизлик тизимининг таркибий қисми” мавзусида илмий-амалий анжуман ўтказилди.
 
Унда Қуролли Кучлар тизимидаги олий ҳарбий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди.
 
Илмий-амалий конференциянинг мақсади чегара ва давлат хавфсизлигини таъминлаш, замонавий хавф ва таҳдидларни, шунингдек, халқаро ва миллий амалиётни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси чегара қўшинларининг тажрибасини ошириш бўйича амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқишдан иборат бўлди.
 
Мутахассислар тегишли мавзулар бўйича маъруза қилиб, анжуман якуний қарорини қабул қилишди.
 
 
Холмуҳаммад ЖЎРАБОЕВ, майор

Манба: ЎзА

Поделиться