Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов Навоий шаҳридаги “Ёшлар маркази”да фуқаролар билан навбатдаги сайёр қабулни ўтказди.
Навоий шаҳри, Кармана ва Навбаҳор туманларидан келган 60 нафардан ортиқ фуқаро ўзини қийнаб келаётган турли масалалар юзасидан вилоят ҳокими билан юзма-юз мулоқот қилдилар.
Тегишли шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда вилоят миқёсидаги давлат ташкилотларининг мутасаддилар иштирокида ташкил этилган сайёр қабул давомида фуқаролар томонидан уй-жой, кредит, иш билан таъминлаш, тиббий кўмак ҳамда олий таълимда ўқиш учун шартнома пулларини тўлашда ёрдам каби масалалар бўйича 40 дан ортиқ мурожаатлар билдирилди.
Мулоқотлар давомида фуқаролар мурожаатларининг аксарияти жойида ўз ечимини топди ёки тегишли тартибда кўриб чиқиш учун мутасаддиларга йўналтирилди.
Сирож АСЛОНОВ олган суратлар
Манба: ЎзА