Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ишчи гуруҳининг йиғилиши
2020-10-30 | Жамият
2020 йилнинг 29 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан ташкил этилаётган “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови тақдимотига бағишланган тадбир ўтказилди. Унда Олий Мажлис Сенати аъзолари, вазирлик ва идоралар, БМТ Аҳолишунослик жамғармаси, Халқаро меҳнат ташкилоти, БМТ Тараққиёт дастури каби халқаро ташкилотларнинг Ўзбекистондаги ваколатхоналари вакиллари иштирок этдилар.
Миллий танловни ўтказишдан кўзланган мақсад – мамлакатимизда гендер тенгликка эришиш масаласига кенг жамоатчилик эътиборини жалб этиш, бу йўналишда амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқишдан иборат.
Танловда жорий йил якунлари бўйича гендер тенгликни таъминлаш соҳасида юқори натижаларга эришган, ушбу йўналишда жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, тегишли йўналишларда долзарб вазифаларни амалга ошираётган вазирликлар, идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари иштирок этадилар.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги