Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россияда Федерацияси ҳудудларида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилади

2020-10-30 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Россия Федерацияси ҳудудларида жорий йил ноябрь-декабрь ойларида «Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш тўғрисидаги фармойиши қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Made in Uzbekistan» миллий маҳсулотлар кўргазмалари Ҳукуматнинг тегишли фармойишига биноан, Ўзбекистон билан Россия ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни фаоллаштириш ҳамда янада кенгайтириш, шунингдек, Россия ишбилармон доиралари ва жамоатчилигини мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан кенг таништириш мақсадида  ташкил этилади.

Кўргазмалар 10-14 ноябрь кунлари Самара шаҳрида,  23-24 ноябрда Санкт-Петербург шаҳрида, 1-2 декабрда Қозон шаҳрида ва 15-16 декабрь кунлари Москвада бўлиб ўтади.

Шунингдек, Ҳукумат фармойиши билан масъул ташкилотларга кўргазмаларни самарали ўтказиш билан боғлиқ вазифалар берилган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться