Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Озарбайжон Республикаси Ички ишлар вазири полиция генерал-полковниги В.С.Эйвазовга табрикнома
2020-10-18 | Хавфсизлик соҳаси
Ҳурматли Вилаят Сулейман ўғли!
Сизни ва сиз бошчилингиздаги ички ишлар органлари ходимларини энг муҳим, узоқ кутилган байрам – Озарбайжон Республикасининг мустақиллиги куни билан табриклаш менга катта мамнуният бағишлайди.
Бу юксак марраларни забт этишнинг энг муҳим омиллари авваламбор, тинчлик ва осойишталик, тотувлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик, халқ манфаатларини ифода этишга ҳамда дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган изчил ва қатъият билан олиб борилаётган сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлардир.
Ҳурматли Вилаят Сулейман ўғли, Сизга чин қалбимдан сиҳат саломатлик, бахт ва фаровонлик, маъсулиятли давлат фаолиятида янги муваффақиятлар тилайман, уларнинг тинчлиги ҳақиқий профессионаллар томонидан ишончли ҳимоя қилинади.
Ҳурмат ва самимий тилаклар билан,
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири
генерал-лейтенант
Пўлат Раззоқович Бобожонов
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги