Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳокимларнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат машиналари топширилмоқда

2020-10-13 | Жамият

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда жойларда хотин-қизлар бўйича олиб борилаётган жараёнларни янада такомиллаштириш мақсадида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилиши белгилаб ўтилган эди.

Жумладан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳудудий бўлинмалари бошлиқларининг хотин-қизлар масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари вилоят, туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида ҳоким ўринбосари мақомига тенглаштирилди. Шунингдек, уларга ҳокимликлар биносидан алоҳида хизмат хоналари ва хизмат машиналари берилиши кўзда тутилган.

Бугун Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев иштирокида мазкур вазифалар ижросини таъминлаш бўйича дастлабки қадам — вилоят ҳамда туман (шаҳар) ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат машиналари топширилди. Унга кўра вилоятдаги туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари маслаҳатчиларига “Nexia-3”русумидаги ва вилоят ҳокимининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Комила Каромовага “Tracker” русумидаги автомашина берилди.

Айтиш керакки, сўнгги йилларда жамиятда аёлларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглигини таъминлаш бўйича Қашқадарё вилоятида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳудуддаги 2960 нафар аёл турли соҳаларнинг раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда. 4 нафари Олий Мажлис Қонунчилик палатасида, 1 нафари Олий Мажлис Сенатида, 19 нафари Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳамда 103 нафари туман (шаҳар) Кенгашларида депутат сифатида фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, бугун Навоий вилояти ҳокими Қобил Турсунов томонидан вилоятдаги барча туман ва шаҳарлар ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига ҳам хизмат машиналари топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги

Поделиться