Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Онлайн йиғилишда ҳар бир спорт турлари бўйича маълум кунни ўша спорт куни сифатида нишонлаш таклифи берилди

2020-10-07 | Спорт

Жорий йил бошидан бери Олимпия ўйинларига тайёргарлик, карантин даврида қилинган ишлар, спортчиларимизнинг саломатлигини назорат қилиш ва Токио-2020 Олимпиадасига қўлга киритилган лицензиялар масалаларига бағишланган онлайн ҳисобот йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими Шавкат Султонов, Вазирлар Маҳкамаси вакили Рашид Талипов, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги вакиллари, МОҚ мутасаддилари, федерация ва ассоциациялар раҳбарияти иштирок этди.

Дастлаб МОҚ қошидаги Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази директори, профессор Абдушукур Садиков карантин даврида соҳада олиб борилган ишлар, спортчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш каби масалалар юзасидан ҳисобот топширди. Мутахассиснинг маълум қилишича, ортда қолган давр мобайнида 16 нафар спортчида COVID-19 инфекцияси аниқланган бўлиб, уларнинг 2 нафарида вирус енгил кўринишда ўтган. Қолган 14 нафар атлет эса шифокорларнинг саъй-ҳаракатлари билан бутунлай соғайган ва терма жамоа сафига қайтган.

Шундан сўнг МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига қўлга киритилиши кутилаётган лицензиялар ҳақида батафсил гапириб берди. Унга кўра, делегациямиз Токио Олимпия ва Паралимпия ўйинларига камида 110 та лицензия олишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Мутахассис ўз нутқида мазкур йўналишда ютуқ ва камчиликларимизни ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

Онлайн учрашув давомида Ш.Султонов ва Р.Талипов ҳам кун тартибидаги масалалар бўйича ўз мулоҳазаларини билдириб ўтишди. Шунингдек, федерациялар раҳбариятига терма жамоаларнинг машғулотлари учун базаларга керакли санитар-эпидемиологик воситаларни олиб бериш ва назоратни янада кучайтириш, селекция ишлари бўйича атрофлича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, мутасаддилар ҳар бир спорт турлари бўйича йилнинг маълум кунини мамлакатимизда ўша спорт куни сифатида нишонлаш таклифини беришди. Албатта, бундан кўзланган мақсад аҳоли орасида оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзи тарғиботини янада кучайтиришдир.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться