Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Бош вазир кубоги-2020»: учинчи босқич ҳам йирик ҳисобларга бой бўлди

2020-10-06 | Спорт

Шу кунларда «Бунёдкор» футбол академиясига қарашли майдонларда бўлиб ўтаётган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, йирик корхона-ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги «Бош вазир кубоги-2020» футбол мусобақаси кучлиларни сараламоқда.

Бугун иштирокчилар 1/16 финал босқич ўйинларида майдонга тушишди. Таъкидлаш жоиз, бу босқичда ҳам йирик ҳисоблар қайд этилди. Хўш, бу нимадан дарак беради, жамоалар савияси орасида фарқ катталигиданми ёки...

Бугун ўтказилган 7та ўйиндан фақат биттасида кичик ҳисоб қайд этилди. Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги жамоаси аъзоларида Covid-19 инфекцияси аниқланганлиги боис улар мусобақани давом эттиролмаслигини билдиришди. Томонларнинг розилигига кўра ЎзА ўрнини айнан 1/32 финалда уларга пенальтилар церийасида ютқазиб қўйган Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги эгаллади. Бироқ, бу босқичда улар Халқ таълими вазирлиги жамоасига 2-1 ҳисобида имкониятни бой беришди.

Қолган барча ўйинлар у ёки бу томоннинг катта устунлигида ўтди. Фақат, мусобақа Низоми талабларини қўпол равишда бузган “Gross insurance” ўйинлардан четлатилди.

«Бош вазир кубоги-2020». 1/16 финал

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги – Сув хўжалиги вазирлиги – 0:7

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси – “Gross insurance” МЧЖ +:-

«Миллий банк» – «Микрокредитбанк» – 3:0

«Ўзбекнефтегаз»АЖ – Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги – 3:0

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги автомобиль йўллари қўмитаси – «Ўзбеккўмир» АЖ – 1:4

Халқ таълими вазирлиги – Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги – 2:1

Олий ва ўрта таълим вазирлиги – Ташқи ишлар вазирлиги – 1:7

Ушбу босқичдан ўрин олган “UniconUz-FTMTM” УК ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги жамоалари учрашуви эртага қолдирилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги

Поделиться