Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Миллий кураш мусобақаси қизғин баҳсларга бой бўлди

2020-10-06 | Спорт

Жисмоний етуклик шарафли ва масъулиятли ҳарбий хизмат билан чамчарчас боғлиқ. Уларни айро ҳолда тасаввур қилиш ҳам мумкин эмас. Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округида бўлиб ўтган “Миллий кураш” мусобақасида ҳарбий хизматчилар бу борадаги маҳоратларини яна бир бор намоён қилдилар.

Терма жамоаларнинг ҳар бири 6 нафардан иштирокчи билан қатнашган баҳслар 60 кг, 66 кг, 73 кг, 81 кг, 90 кг, 90 кгдан юқори вазн тоифаларида ўтказилди.

Қизғин ва муросасиз курашлар натижаси қуйидагича бўлди:
60 кг вазн тоифасида 1-ўринни контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Достон Омонов (Шимоли-ғарбий махсус ҳарбий округ), 66 кг вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Артём Штурбабин (Тошкент ҳарбий округи), 73 кг вазн тоифасида кичик сержант Асад Бозоров (Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари), 81 кг вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Шаҳзод Орзиқулов (Марказий ҳарбий округ), 90 кг вазн тоифасида кичик сержант Шуҳрат Бобоев (Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти), 90 кгдан юқори вазн тоифасида контракт бўйича ҳарбий хизматчи, оддий аскар Баҳодир Исломов (Тошкент ҳарбий округи) эгаллади.

Умумжамоа ҳисобида ғолибликка Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўмондонлиги сазовор бўлган бўлса, иккинчи ўринни Тошкент ҳарбий округи, учинчиликни Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ вакиллари забт этди.

Ғолиблар ва совриндор жамоалар медал, фахрий ёрлиқ, кубок, диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Катта лейтенант Азиз НОҚУЛОВ, Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться