Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Велотрек бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилмоқда
2020-10-03 | Спорт
Тошкентда велоспортнинг трек йўналиши бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионатига старт берилади.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун Республика календарь режасига асосан 2020 йилнинг 5-9 октябрь кунлари Тошкент шаҳридаги велотрек ўқув-машғулот мажмуасида велотрек бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар (қизлар) ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтади.
Чемпионат Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ҳамда Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ҳамкорлигида ўтказилмоқда.
Мусобақа дастуридан 40 км.га яккалик ва жамоавий пойгалар, 2002-2003 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида 145 км.га гуруҳ пойгалари ҳамда яккалик ва жамоавий пойгалар ўрин олган. Мусобақада 40 км.дан 145 км.гача бўлган пойгалар бўлиб ўтади.
Мазкур мусобақада республикамизнинг деярли барча вилоятларидан 100 нафардан зиёд ўсмир ёшлар иштирок этиши кутилмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги