Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Халқнинг фикри амалий ишларимизга ёрдам бериши мумкин

2020-10-02 | Жамият

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозаровнинг вилоят ҳудудларига ташрифи давом этмоқда. 

Бугун вилоят ҳокими  Тошлоқ туманида бўлиб, туманда амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш борасидаги ишлар кўлами билан танишди.

Ташриф аввалида туман ҳокимлигининг мажлислар залида фаоллар билан  юзма-юз учрашув бўлиб ўтди. Унда  вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2020-2022 йилларда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ҳақида гапирди, унинг ижроси устидан фикр-мулоҳазаларини билдирди. Якдиллик ва бирдамлик бор жойда юксалиш ва барака бўлишини таъкидлаб ўтди.

Қисқа мулоқотдан сўнг  вилояти ҳокими тумандаги  "Заркент зийнати", "Низомжон ота ғурури", "Дурдона Барака" ва "Қўшақ ота Қамбаров" фермер хўжаликларига ташриф буюрди.

Фермер хўжаликлари аъзолари томонидан  олиб борилаётган ишлар ва пахта йиғим-терими мавсумида теримчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан қизиқди. Шунингдек, вилоят раҳбари хўжалик раҳбарлари ва соҳа мутахассислари билан қишлоқ хўжалиги агротехникаси,  минерал ўғитларнинг ишлатилиши каби барча масалалар бўйича ўзаро фикр алмашишди.

Шу ернинг ўзида пахта йиғим-теримида фаол иштирок этаётган теримчиларига вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Хайрулло Бозоров  ташриф давомида тумандаги "Agro inpex Valley" МЧЖ шаклидаги қўшма корхонаси томонидан зангламас металдан труба маҳсулотлари ва автомобиллар учун свича кабелларини ишлаб чиқариш жараёнлари билан, охак ишлаб чиқарувчи "Aziya Sinolayn" МЧЖ шаклидаги қўшма корхона фаолияти билан, "Осиё олмос файз" МЧЖ томонидан лак-бўёқ ва темир маҳсулотларини кесувчи тош ишлаб чиқариш корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёни билан бевосита танишди ва уларнинг ишларига омад тилади. 

Шундан сўнг,  вилоят ҳокими Юқориқишлоқ маҳалла фуқаролар йиғини “Қалъача” ҳудудида "Туронбанк" томонидан молиялаштирилган лойиҳанинг амалиётга тадбиқ этилиши билан қизиқди.  Мазкур лойиҳа ҳудуддаги 50 гектар майдонда амалга оширилмоқда.

Бу ерда тумандаги 50 та тадбиркорларнинг ҳар бирига бир гектардан ер ажратилган бўлиб, иссиқхоналар қурилиши амалга оширилмоқда. Келажакда лимончилик коперацияси ташкил этилади.

Халқ билан мулоқот ва улар томонидан билдирилган фикр келажак меваси, амалий ишимизга ёрдам беради, деди вилоят ҳокими. Шу боис Хайрулло Бозаров тумандаги 1-сектор ҳудудидаги “Яккатут” маҳалла фуқаролар йиғинидаги  Чорбоғ кўчаси, 301-уйда яшовчи Маъмурахон Ашурова хонадонида бўлди ва улар билан дилдан суҳбатлашди. М.Ашурованинг саломатлигини тиклаши ва иш билан таъминланиши учун  кўмак берилишини айтди.

Шунингдек вилоят раҳбари 2-сектор штаби ва “Заркент” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб, ҳудудда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ишларни таҳлил этди ва керакли кўрсатмаларни берди.

Манба: Фарғона вилояти ҳокимлиги

Поделиться