Устозлар – ҳаётимиз меъморлари.
Ўқитувчи – қалбларга зиё улашувчи машъала.
Устоз – яшаш сирлари, ҳаёт қоидаларини ўргатувчи, умр мазмунини англатувчи улуғ зот.
Муаллим – онадек меҳрибон, куюнчак, ғамхўр, отадек қаттиққўл, талабчан Инсон.
Мураббий – таълим фидоийси, жонкуяр тарбиячи.
Бугунги тараққиёт, фаровонлик, илм-фандаги ютуқлар, кашфиётлар, турли соҳалардаги юксалишларнинг барчасида устозларимизнинг ҳиссаси беқиёс, хизмати улуғ. Ўқитувчилар билан илм карвони олға бормоқда, муаллимлар сабаб оқил ва одил авлодлар камолга етмоқда.
Азиз ўқитувчилар, қадрли устозлар, ҳурматли муаллимлар, жонажон мураббийлар – Сиз доимо қалбимиз тўрида, ардоғимиздасиз!
Байрамингиз муборак бўлсин!
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги