Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг “1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан байрам табриги

2020-10-01 | Таълим

Ассалому алайкум Азиз устоз ва мураббийлар!

Аввало, ўз ҳаётини ёш авлод тарбиясидек шарафли ишга бағишлаган барча устозларимизни – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан бутун Андижонликлар номидан самимий муборакбод этаман.

Бугунги ўтказилаётган тадбирни 4000 га яқин ўқитувчи ва мураббийлар, жамоатчилик вакиллари билан биргаликда, барча Андижон аҳли телевидения ва ижтимоий тармоқлар орқали онлайн кузатиб бормоқда.

Бугун Андижонда ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини фидоий ўқитувчилик касби берган қарийиб 70 мингга яқин устоз ва мураббийлар фаолият кўрсатиб келмоқда.

Юртбошимизнинг бугунги нутқи ва самимий тилакларини тинглаб қадрли устозларимиз меҳнати ва жасорати юксак баҳоларга муносиб эканини ҳар қачонгидан кўпроқ ҳис этдик.

Мураккаб бир даврда болаларимизни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар этиб вояга етказиш таълим-тарбия соҳаси вакиллари балки, барчамизни бир мақад йўлида бирлаштирди.

Ана шу мақсад, таълим-тарбия тизимидаги Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотларимизни давлат сиёсатининг энг муҳим ва устувор йўналишига айлантирди десам муболаға бўлмайди.

Юртбошимизнинг саъй-ҳаракати билан Буюк бобларимиз бошлаб берган илм-маърифат ишлари бугун яна қайта жонланди.

Бутун жахоннинг нигоҳи, барчанинг диққат маркази айни дамда Марказий Осиёга қаратилгани хеч кимга сир эмас.

Шавкат Миромоновичнинг шахсан ташаббуси билан Ўзбекистонда илм-фаннинг янги Ренессанс даври бошланди.

Бу ҳақида гап кетганда, сўнги йилларда Мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбияси ва маърифат масалаларига ёндашув мутлақо янги сифат босқичига кўтарилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Айниқса, таълим тизими ходимларининг меҳнати муносиб қадрланиши, уларнинг иш ҳақи ва жамиятдаги мавқейи ва нуфузини ошириш бўйича амалга оширилган ишлар келажагимиз бўлган фарзандларимиз тақдири учун муҳим қарорлардан бири бўлди.

Шуни ҳам айтиш керакки, бугунги ислоҳотларимиз таълим муассасаларида ўқув-тарбия жараёнларини сифат жиҳатидан ўзгаришига ҳам хизмат қилмоқда.

Янги типда ташкил этилаётган боғчалар, мактаблар, атоқли алломалар, шоир-ёзувчилар номидаги ижод ва ихтисослаштилган мактаблар, Президент мактаблари – барча педагогларга ва ҳар биримизга инновацион фан билан машғул бўла оладиган салоҳиятли авлодни камолга етказишга замин яратмоқда.

Ҳурматли тадбир қатнашчилари

Ўтган қисқа даврда янги Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилиб, ушбу тармоқ кенгайтирилди. Энг чекка, олис қишлоқларда ҳам шаҳардан кам бўлмаган болалар боғчалари барпо этилди ва замонавий қиёфага эга бўлди.

Шу билан бирга, мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнлари буткул янги методика асосида олиб борилмоқда. Жумладан, болаларимизга она тилимиз, чет тиллари ўргатиш, спорт соғломлаштириш ва таълимнинг кейинги босқичига тайёрлаб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Оддий бир мисол, олдинги 1-синфга келаётган ўқувчи билан бугунги ўқувчининг фарқи жуда катта. Фарзандларимизни авваллари мактабга қўлидан етаклаб борар эдик, ҳозир мактабга илк қадам қўйган бола инглиз ва рус тилларида ўқитувичлар билан сўзлаша олади, фикрлаш қобилияти ривожланган. Бу бугунги таълим тизимининг тўғри ташкил этилганлигидан далолат.

Умумтаълим мактабларида 11-синф жорий этилганлиги, таълим сифатининг оширилиши, олий таълим муассасаларига кириш имтихонлари одилона ва шаффов ўтказилаётганлиги, ёшларимизнинг билим ўрганишига қизиқиши ва иштиёқи бугун ўз натижасини бермоқда.

Мисол қилиб, бу йил олий таълимга муассасаларига кириш имтиҳонларида 106 минг абитуриентларнинг 70 фоизи 120 балдан юқори кўрсаткичга эришганини айтиш мумкин.

Шу билан бирга, вилоятимизнинг илмий потенциал кўтарилишида сезиларли ўзгариш бўлди. Хусусан, 2016 йил 1640 нафар профессорлар фаолият олиб борган бўлса, 2020 йилга келиб улар 2060 нафарга етиб, 420 нафарга кўпайди. Фан докторлари эса 610 нафарга етиб 120 нафарга кўпайди.

Яна бир ҳақиқат!

Тўғриси таълим билан реал ҳаёт бир биридан ажралиб қолган эди. Президентимизнинг узоқни ўйлаб берган топшириқлари асосида ҳар бир ишимизни илмга боғламоқдамиз.

Ҳурматли устозлар!

Сиз борсизки, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиз — фарзандларимиздан кўнглимиз тўқ. Ўзбекистон фарзандлари чеҳрасидаги нур — бу тинчликнинг нури. Озод диёримиздаги ана шу осуда, фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин. Сиз ўқувчи ва талабаларингиз ҳузурига — синф хоналарига ҳамиша чеҳрангизда ишонч ва табассум билан кириб боринг!

Сизларни 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Доимо соғ-омон бўлинг, азиз устозлар!

Манба: Андижон вилояти ҳокимлиги

Поделиться