Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Душанбеда Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукумат раҳбарлари учрашди

2020-09-29 | Иқтисодиёт

2020 йил 29 сентябрь куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашди.

Дастлаб ҳукумат раҳбарлари тор доирада учрашув ўтказди.
 
Ўзбекистон Бош вазири тожикистонлик ҳамкасбига илиқ ва самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, ушбу учрашув ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш учун қулай имконият эканини қайд этди.
 
Тожикистон Бош вазири давлатларимиз ўртасида қисқа муддатда мустаҳкам ҳамкорлик қарор топгани, бу ташриф изчил мустаҳкамланиб бораётган ўзаро манфаатли ва фаол мулоқотнинг мантиқий давоми эканини алоҳида таъкидлади.
 
Шундан сўнг икки мамлакат ҳукуматлари вакиллари иштирокида кенгайтирилган таркибда музокаралар давом эттирилди.
 
Давлатларимиз Раҳбарларининг сиёсий иродаси ва узоқни кўзлаб юритаётган оқилона сиёсати туфайли мамлакатларимиз тарихида янги зарҳал саҳифа очилгани, Ўзбекистон – Тожикистон муносабатлари қайта тиклангани, қисқа муддатда мустаҳкам ҳамкорлик қарор топгани, кўп қиррали алоқалар янги босқичга кўтарилиб халқларимиз дўстлиги янада мустаҳкамлангани қайд этилди.
 
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг мажлисида Олий даражадаги учрашувлар ҳамда ҳукумат раҳбарлари раислигида 2019 йил апрель ойида Термиз шаҳрида ўтган Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 6-йиғилишида эришилган келишувларнинг ижроси ҳолати кўриб чиқилди.
 
Қайд этилганидек, ўзаро савдо ҳажми ўсиб бормоқда. Жумладан, сўнгги уч йилда мазкур кўрсаткич 2,4 баробардан ошди. Пандемияга қарамай ўзаро товар айланма ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,3 фоизга ортиб, 317 миллион долларни ташкил этди.
 
– Ўзаро савдо айланмаси мамлакатларимиз салоҳиятига мос эмас, – деди А.Арипов. – Шу боис, Давлатларимиз раҳбарлари томонидан олдимизга яқин йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларгача етказиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун барча имкониятларга эгамиз. Чунки, фойдаланилмаган улкан захиралар мавжуд.
 
Мажлисда шунингдек, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
 
Учрашув якунлари бўйича Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши баёни имзоланди.
 
 
 

 

Матназар Элмуродов

Манба: ЎзА

Поделиться