Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон билан Япония ўртасида солиқ соҳасидаги Конвенция кучга кирмоқда

2020-09-25 | Сиёсат

2020 йил 17 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасида икки ёқлама солиққа тортишни бартараф қилиш ҳамда солиқларни тўлашдан бош тортиш ва бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенция кучга киради.

Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи доирасида 2019 йил 19 декабрь куни Токио шаҳрида имзоланган.
 
Конвенция солиқ соҳасида қулай шарт-шароит яратиш ва солиқ маъмуриятчилиги шаффофлигининг халқаро стандартларига жавоб берадиган икки томонлама муносабатларнинг мустаҳкам ҳуқуқий асосларини шакллантириш орқали савдо-иқтисодий ва инвестициявий салоҳиятни кенгайтиришга қаратилган.
 
Ҳозирда икки давлат ўртасидаги мазкур соҳадиги муносабатлар СССР Ҳукумати ва Япония Ҳукумати ўртасида 1986 йил 18 январдаги даромад солиғига нисбатан икки томонлама солиққа солишни олдини олиш тўғрисидаги Конвенция билан тартибга солиниб келаётган эди (Ушбу Конвенцияга нисбатан Ўзбекистоннинг ҳуқуқий ворислиги 1994-йил 17-майда ноталар алмашинуви билан белгиланган). Янги Конвенция мазкур ҳужжатни алмаштиради.
 
Конвенциянинг тўлиқ матни билан  www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться