Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг янги раҳбари таништирилди
2020-09-24 | Технологиялар
2020 йил 23 сентябрь куни “Ўзкомназорат” давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IТ технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Муҳаммаджонович Умаров раҳбарлигида инспекция марказий аппарати ҳамда ҳудудий инспекциялар вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида йиғилиш ўтказилди.
О.Умаров йиғилиш иштирокчиларига Ҳукуматнинг 2020 йил 21 сентябрдаги 570-сон қарори билан “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси раҳбарлигига тайинланган Ғолибшер Мелибоевич Зияевни таништирди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси ўз нутқида Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида амалга оширилаётган лойиҳалар ижросини назорат қилишда инспекциянинг тутган ўрни, қилиниши лозим бўлган ишлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, телекоммуникация бозори иштирокчилари билан муносабатларнинг муҳим жиҳатларига тўхталиб ўтди. Йиғилишда рақамли технологияларни соҳаларга жорий қилиш, “Электрон ҳукумат” лойиҳалари, ҳудудларда АКТни ривожлантириш борасида ечимини кутаётган муаммолар таҳлилида “Ўзкомназорат” давлат инспекциясининг ўрни катта экани таъкидланди.