Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фарғона ЮНЕСКОнинг аҳолиси энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига кирди

2020-09-24 | Таълим

Германиянинг Гамбург шаҳридан хушхабар олинди. ЮНЕСКО томонидан онлайн ташкил этилган сессиясида Ўзбекистондан ягона Фарғона шаҳри дунёнинг энг ўқимишли шаҳарлар рўйхатига киритилди. Шунингдек, Таълим шаҳарлари глобал тармоғига бундан ташқари 26 мамлакатдан 54 янги аъзо ҳам қабул қилинди.

Мазкур шаҳарлар узлуксиз таълимни маҳаллий даражада ривожлантириш мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Улар узлуксиз таълимнинг самарали сиёсати ва амалиёти инклюзив, хавфсиз, сифатли ва барқарор шаҳарларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлаши ва ташкилотнинг 2030 йилга оид дастурига ўз ҳиссасини қўшиши мумкинлигини исботлади. Янги аъзолар ЮНEСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи таркибида мавжуд шаҳарлар умумий сонини 64 мамлакатда 230 тага етказмоқда.
 
ЮНEСКОнинг Узлуксиз таълим институти (UIL) тармоқ мувофиқлаштирувчиси сифатида тегишли мамлакатларда ЮНEСКО ишлари бўйича Миллий комиссиялар томонидан номзодлар берилгандан сўнг янги аъзоларни қабул қилди. Шаҳар ҳокими ва маъмуриятининг узлуксиз таълимга оид қатъий мажбурияти таълим шаҳрига айланишнинг асосий шартидир. ЮНEСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи потенциал аъзолари ариза бериш жараёнида жамиятда барча учун узлуксиз таълим имкониятларини тақдим этиш бўйича аниқ тасаввурни намойиш этишлари керак. Янги қабул қилинган шаҳарлар ташкилот фаолиятида иштирок этишлари ва ўзларининг таълим шаҳарлари сифатида эришган ютуқларини акс эттирадиган икки йиллик ҳисоботни тайёрлашлари лозим. 

Узлуксиз таълим институти директори Дэвид Ачоаренанинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси келажак учун янада барқарор таълим тизимларини яратиш зарурлигини кўрсатди. Инсониятнинг ярмидан кўпи шаҳарларда яшагани сабабли, шаҳарлар бу ислоҳотларнинг марказида бўлиши лозим.
 
–Пандемия даврида дунёнинг турли мамлакатларидаги ЮНEСКО таълим шаҳарлари оғир шароитда ҳам узлуксиз таълимни амалга оширишга муносиб эканини исботлади, – деди Дэвид Ачоарена. – ЮНEСКО Таълим шаҳарлари глобал тармоғи янги аъзоларини қутлайман ва узлуксиз таълимни ҳамма учун таъминлаш мақсадимизни янада ривожлантириш йўлида улар билан ҳамкорликда ишлашни жуда истайман.

Дарҳақиқат, Фарғонада пандемия шароитида онлайн ўқувларни ташкил этиш, таълимни узлуксизлигини таъминлаш мақсадида "Китобхон ўқувчи","Китобхон оила","Китобхон талаба" каби танловлар ўтказилди. Уларда 500 мингдан ортиқ иштирокчи ўз билимини синовдан ўтказди. Вилоятда бундан икки йил олдин 5 та олий ўқув юрти бўлган бўлса, бугун уларнинг сони 11 тага етди. Бу омиллар ҳам Фарғонани аҳолиси энг ўқимишли шаҳар деб топилишида муҳим аҳамиятга эга.
 

 

М.Сулаймонов

Манба: ЎзА

Поделиться