Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бельгияда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти ўтказилди

2020-09-21 | Маданият

БРЮССЕЛЬ. 21 сентябрь. /”Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Бельгия Қироллигидаги элчихонасида бир гуруҳ ватандошлар иштирокида «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Бенилюкс мамлакатлари ва Данияда яшайдиган ҳамда турли халқаро ташкилотлар, хусусий компанияларда ишлайдиган ёки олий ўқув юртларида илмий фаолият билан шуғулланаётган ҳамюртлар, талабалар иштирок этди.

Тақдимотда «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти ташаббуси билан Ўзбекистон Фанлар академиясининг бир гуруҳ олимлари томонидан тайёрлангани, мазкур луғатни яратиш бўйича олиб борилган изланишлар ҳақида маълумот берилди. Хорижий мамлакатларда ўзбек тилининг мақомини юксалтиришда ушбу луғат муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Ваколатхона раҳбари Дилёр Ҳакимов Ўзбекистон Республикасининг Бенилюкс мамлакатларидаги элчихонаси томонидан консуллик округидаги давлатларда яшайдиган ўзбеклар ва ўзбек тили ихлосмандлари орасида ўзбек тили, тарихи ва маданиятини ўргатишга, унинг миллий ва халқаро мақомини мустаҳкамлашга катта эътибор қаратилаётганини қайд этди.

Тақдимот якунида беш жилддан иборат «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» Антверпен (Бельгия) университети олимлари, шунингдек, ватандошлар Абдурауф Жўрахолов, Умиджон Ҳалилов ва Мақсуд Юсуповларга топширилди.

Тадбир иштирокчилари тақдим этилган «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» китоби учун миннатдорлик билдирди. Ушбу нашр Антверпен университетида ҳамда Бельгиянинг бошқа таълим муассасаларида ўзбек тилини ўрганишга қизиқиш билдирган талабаларга ўзбек тили сўзлари маъноларини тушунишда катта ёрдам бериши алоҳида эътироф этилди.

Учрашувда ватандошлар улар фарзандлари маҳаллий мактабларда таълим олаётгани боис ўз она тили, тарихи, маданиятини ўрганишга эҳтиёж сезаётганини билдирди. Шу мақсадда Бельгиянинг Брюссель, Антверпен ёки Гент каби йирик шаҳарларида ўзбек тили, тарихи ва маданиятини ўқитиш марказини очиш таклиф қилинди.

Учрашув якунида Бельгиядаги ватандошлар 21 октябрь – Ўзбек тили байрамини тантанали ўтказишга чақирилди.

Дипломатик ваколатхона консуллик округидаги давлатларда ўзбек тилини кенг тарғиб қилиш, миллий ва халқаро мақомини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар доирасидаги ишларни изчил давом эттирмоқда.

Жумладан, Бенилюкс мамлакатлари (Бельгия 21 октябрь, Нидерландия 20 октябрь) ва Данияда (17 октябрь) яшайдиган ватандошлар ҳамда хорижликлар иштирокида
21 октябрь – Ўзбек тили байрамини тантанали ўтказиш режалаштирилган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться