Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ёшлар тарбиясига таъсир этувчи омиллар

2020-09-18 | Таълим

Маълумки, тарбия иши барча давр ва замонларда ҳам энг долзарб бўлиб келган. Фарзанд тарбиясида унинг ота-онаси, оиласидаги муҳит, қариндош-уруғ, қўни-қўшни, маҳалла-кўй ва таҳсил олаётган мактаби муҳим ўрин тутади. Оиладаги носоғлом муҳит, йўл қўйилаётган нуқсонлар, таълим жараёнида кузатилаётган педагогикага зид усуллар, маҳалладаги камчиликлар ёшларда хулқ оғишининг келиб чиқишига ўз таъсирини ўтказади.

Шундай муаммоларнинг олдини олиш, қўйилган хатоларни ўз вақтида тўғирлаш, ечимини топиш мақсадида Қуролли Кучлар давлат музейида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Абдулла Қодирий номидаги Ижод мактаби ўқитувчилари ҳамкорлигида “Озод ва обод юртнинг бахтли қизиман” мавзусида ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларининг 12-14 ёшли қиз фарзандлари иштирокида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда иштирок этган Республика Маънавият ва маърифат маркази эксперти, профессор Жамила Шермуҳаммедова, Абдулла Қодирий номли Ижод мактаби ёшлар етакчиси Насиба Ибрагимова ҳамда мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Турсуной Йўлдошевалар ҳозирги кунда долзарб бўлган фарзанд тарбиясидаги муаммолар ва уларнинг ечими, ёшларнинг ўз олдига қўйган орзу ва мақсадларига эришиш учун дадил қадам ташлаши зарурлиги тўғрисида сўз юритдилар.

Меҳмонлар томонидан тадбир иштирокчиларига берилган маслаҳатлар келгусида ёш қизларимиз учун катта мактаб бўлиб, бу маслаҳатлар келгусида ўз мевасини беради.

Тадбирдан сўнг иштирокчилар Қуролли Кучлар давлат музейидаги экспонатлар билан яқиндан танишди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться