Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"МАКТАБ" тариф режаси - ҳар бир ўқувчи энг қулай шароитларда хавфсиз онлайн-таълим олади

2020-09-17 | Технологиялар

“Ўзбектелеком” АК компанияси  умумтаълим  мактабларининг ўқувчиларига мўлжалланган янги "МАКТАБ" тариф режасини ишга туширди.

"МАКТАБ" тариф режаси - бу ўқувчилар учун 29 900 сўм ойлик тўлови эвазига 5000 МБ Интернет-трафик, тариф ичида 500 дақиқа (Ўзбекистон бўйлаб 200 дақиқа) ва 500 та СМС тақдим этадиган мобил алоқа абонентлари учун фойдалидир.
 
Бундан ташқари, абонент масофавий таълим олиш учун ўқув ва ахборот платформалари ресурсларидан бепул фойдаланиш имкониятини, шунингдек ZiyoNET хизматининг абонент тўлови учун 50% чегирмани қўлга киритади.
 
“МАКТАБ” тариф режаси абонентлари мобил интернетдан қулай фойдаланишлари учун махсус ТАЪЛИМ Интернет-тўпламларини арзон ва ҳамёнбоп нархларда сотиб олиш имконига эга бўладилар.
 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, "МАКТАБ" тариф режасига уланиш ўқувчининг ота-онасини ҳужжатлари бўйича боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси асосида фақатгина Компаниянинг сотув ва хизмар кўрсатиш офисларида амалга оширилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги

Поделиться