Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
2020 йилнинг август ойида неча нафар фуқароларга пенсия ва нафақалар тайинланди?
2020-09-15 | Жамият
2020 йилнинг август ойида 20 557 нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 13 841 нафари (67,3%)га ёшга доир пенсия, 1 825 нафари (8,9%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 1 060 та оила (5,2%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 3 831 нафари (18,6%)га нафақалар).
2020 йилнинг январь-август ойларида 210 655 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланди (шундан, 145 054 нафари (68,9%)га ёшга доир пенсия, 18 835 нафари (8,9%)га ногирон шахс сифатида пенсия, 11 598 оила (5,5%)га боқувчисини йўқотганлик пенсия ва 35 168 нафари (16,7%)га нафақалар).
Шундан:
2020 йил январь ойида 26 316 нафар, февраль ойида 31 388 нафар, март ойида 30 558 нафар, апрель ойида 17 866 нафар, май ойида 28 603 нафар, июнь ойида 28 369 нафар, июль ойида 26 998 нафар ва август ойида 20 557 нафар фуқарога янги пенсия ва нафақалар тайинланган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси