Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Хитой МОҚлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

2020-09-14 | Спорт

Атлетларимизнинг халқаро ареналардаги муваффақиятларини таъминлаш йўлида спорт соҳасида улкан салоҳиятга эга мамлакатлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш муҳим аҳамият касб этади.

Бу борада Хитой йирик спорт державаларидан бири бўлиб, Чин ўлкаси вакиллари ҳам қишки, ҳам ёзги Олимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида етакчи давлатлар қаторидан ўрин эгаллайди. Бугун Ўзбекистон ва Хитой Миллий олимпия қўмиталари ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум имзоланди. Онлайн тарзда ўтказилган ушбу тадбирда Ўзбекистон номидан МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Бош котиб Ойбек Касимов ҳамда Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этди. Хитой номидан мамлакат МОҚ президенти Гоу Жонгвен ва Бош котиб Сонг Кекинг қатнашди.

Мана шундай мураккаб давр бўлишига қарамасдан мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари янада мустаҳкамланаётганидан хурсандман. Биз давлатимиз раҳбарларининг дўстона алоқаларини спорт соҳасида янада мустаҳкамламоқдамиз. Ўзбекистон спорт бўйича ҳам улкан ютуқларга эришиб келмоқда. Айниқса, футбол бўйича кучли жамоасига эгасиз. Ҳамкорлигимизни юқори савияда давом эттиришдан умидвормиз. Ўз ўрнида ўзбекистонлик спортчиларни Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларига тайёргарлик доирасида мамлакатимизда ўқув-машғулот йиғинларини ўтказишга таклиф қиламиз”, – деди Гоу Жонгвен.

Ўз ўрнида Рустам Шоабдураҳмонов ҳам йўлга қўйилаётган ҳамкорлик алоқаларидан мамнун эканлигини таъкидлади.

Бир неча кун муқаддам мамлакатимиз мустақиллигига бағишлаб оғир атлетика бўйича онлайн халқаро мусобақа ўтказдик ва унда хитойлик спортчилар юқори натижа қайд этишгани билан Сизни қутлаб қоламан. Бугун биз учун муҳим кун. Хитойдек спорт соҳасида улкан қудратга эга мамлакат билан ҳамкорликни йўлга қўймоқдамиз. Таъкидлаб ўтганингиздек, мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович бошчилигида спорт соҳасида ҳам улкан ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, юртимизни ривожлантириш йўлида илгари сурилган 5 муҳим ташаббуснинг бири ҳам айнан жисмоний тарбия ва оммавий спортга йўналтирилган. Биз ҳар қандай глобал вазиятда ҳам ўсишдан тўхтамаймиз”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

Шундан сўнг ҳар икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра, томонлар спорт тиббиёти, методикаси йўналишларида изчил ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тажриба алмашиш, кўплаб спорт турларида терма жамоаларимиз ўртасида қўшма ўқув-машғулот йиғинларини ташкиллаштириш кўзда тутилган.

Таъкидлаш жоиз, Хитой 2021-2022 йиллар давомида 4 йирик комплекс мусобақалар: Осиё соҳил ўйинлари, ёшлар Осиё ўйинлари, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларини ўзида қабул қилади. Мазкур меморандумда 2025 йил Тошкентда ўтадиган ёшлар Осиё ўйинларига тайёргарлик ва ташкилий масалалар бўйича Хитой тажрибасини ўрганиш банди ҳам алоҳида қайд этилган.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться