Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Давлат тилида иш юритиш давр талаби
2020-09-12 | Маданият
“Ўзстандарт” агентлиги, тизим-ташкилотлари ва ҳудудий бўлинмаларида давлат тилида иш юритиш ҳамда ходимлар ўртасида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини оширишга эътибор қаратилмоқда.
Агентлик Бош директорининг маслаҳатчиси А.Пардаев Самарқанд вилояти ҳудудий филиалларда бўлиб, давлат тилида иш юритишнинг ҳолатини ўрганди.
Шунингдек, бўлимларда расмийлаштирилаётган мувофиқлик сертификатлари, синов байённомалари босқичма-босқич давлат тилида юритилиш ва ходимлар иштирокида маънавий-маърифий ишларнинг тизимли йўлга қўйилиши каби вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан режалар ишлаб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги