Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашида Ўзбекистоннинг устувор йўналишлари тақдим этилди

2020-09-12 | Сиёсат

2020 йилнинг 9 сентябрь куни Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Улуғбек Лапасов  “Amnesty International” (“AI”) ва “International Service for Human Rights” халқаро нодавлат ташкилотларининг БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича 2021-2023 йилларда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги устувор йўналишлари кенгашига номзод мамлакатлар билан мунозарасига бағишланган қўшма йиғилишида иштирок этди.

Ҳукуматлар, турли нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятларининг 150 га яқин иштирокчиларини бирлаштирган мазкур тадбир Нидерландия ва Маршал ороллари ҳукуматлари томонидан ҳам ташкил этилди.
 
Маълумки, Ўзбекистон 2021 — 2023-йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзоликка ўз номзодини Осиё-Тинч океани минтақасидан кўрсатди.
 
Интерактив мулоқот давомида дипломатик ваколатхона раҳбари Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, БМТнинг турли институтлари билан самарали ҳамкорликнинг ҳозирги даражаси, шу жумладан инсон ҳуқуқлари масалалари тўғрисида тўлиқ маълумот берди. БМТ Бош ассамблеясининг 60/251 сонли қарорига мувофиқ Кенгашга сайланган тақдирда қабул қилинган мамлакатимизнинг ихтиёрий мажбуриятлари батафсил баён этилган.
 
Шу нуқтайи назардан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ ҳомийлигида пандемия даврида мамлакатларнинг Халқаро ихтиёрий мажбуриятлар кодексини қабул қилиш ташаббусига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
Тадбирда ўзбек томонининг иштироки маърузаларнинг мазмуни ва ўзига хослиги ташкилотчилар томонидан юқори баҳоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться