Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан 26 минг киши тақдирланади

2020-09-09 | Жамият

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланадиган соғлиқни сақлаш соҳасининг жонкуяр вакиллари, саховатли тадбиркорлар, давлат ташкилотлари ва жамоат бирлашмаларининг фидойи ходимлари ҳамда бошқа ташаббускор ва фаол фуқаролар рўйхати тасдиқланди.

Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари “Меҳр-саховат” кўкрак нишонлари ўз эгаларига жойларда тантанали вазиятда топширилишини ташкил этади.

“Фонон” давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонаси томонидан тасдиқланган намуналар асосида жами 26 минг дона “Меҳр-саховат” кўкрак нишони, уларнинг гувоҳномалари ва ғилофлари тайёрланди.

Манба: «Халқ сўзи»

Поделиться