Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Суюқликдаги нанозарралар хусусиятларини аниқловчи лаборатория тизими ишга туширилди

2020-09-09 | Фан

Бугунги кунда Президентимиз таъбири билан айтганда, “биз миллий тикланишдан миллий юксалишга эришишни ўз олдимизга энг муҳим ва устувор вазифа қилиб қўйдик”. Миллий юксалишга эришиш йўлидаги муҳим омиллардан бири, албатта, илм-фандир. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда Давлатимиз Раҳбари томонидан бу соҳа вакилларига жиддий ғамхўрлик кўрсатилмоқда ва илмий-тадқиқот муассасалари янгича кўриниш касб этмоқда.

Буни биргина Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 1-ноябрдаги “Илмий-тадқиқот муассасаларининг инфратузилмасини янада мустаҳкамлаш ва инновацион фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-3365-сон қарорининг қабул қилинишида кўриш мумкин. Бу қарор асосида босқичма босқич илмий-тадқиқот муассасалари моддий-техник базаси янгиланмоқда ҳамда кенг кўламдаги тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
 
Шундай янгиланишлардан бири ЎзР ФА Ион-плазма ва лазер технологиялари институтида Буюк Британиядан олиб келинган NanoSight LM 10 лаборатория қурилмасининг ишга туширилиши бўлди.
 
 
Ушбу қурилма ёруғликнинг динамик сочилиши ёрдамида бир вақтнинг ўзида нанозарраларнинг гидродинамик диаметрлари, диффузия коэффициенти ва нанозаррларнинг суюқликлардаги концентрациясини аниқлаш имкониятига эга.
 
Қурилма ёрдамида 1 та намунанинг хусусиятларини аниқлаш учун 7-10 дақиқа талаб этилади.
 
Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, бу экспериментал қурилма ҳозирда Ўрта Осиёда ягона ҳисобланади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Сейсмология Институти

Поделиться