Қарши шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовни хотирлаш тадбири ўтказилди.
Маълумки, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 25 январдаги “Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида”ги қарорига кўра, ҳар йили 2 сентябрь мустақиллигимиз асосчиси Ислом Каримов хотираси куни сифатида ёд этилади.
Эрта тонгдан бутун жамоатчилик Қарши шаҳри марказида Биринчи Президентимиз шарафига ўрнатилган ёдгорлик атрофида жам бўлди.
Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бошчилигидаги жамоатчилик вакиллари Буюк Юртбошимиз ҳайкали пойига гуллар қўйди, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат)
Манба: ЎзА