Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистоннинг қишлоқ хўжалигида мавсумий бандликни таъминлашга йўналтирилган меҳнатга адолатли ёллаш мавзусида онлайн семинар
2020-08-28 | Жамият
Ўзбекистонда муносиб меҳнат дастурини амалга ошириш Халқаро Меҳнат ташкилотининг Ўзбекистондаги уч томонлама ҳамкорлари ташаббуси орқали бошланган.
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси раиси Танзила Нарбаева томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ республикамиз бўйлаб давлат ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва пахта тўқимачилик кластерлари раҳбарлари, адлия органлари ходимлари, Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари, маҳалла институти ва Касаба уюшмалари Федерацияси вакилларини жалб қилган ҳолда онлайн семинарлар ташкил қилиш белгиланган.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 27–28 август куни Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари бўйича Бюро экспертлари иштирокида “Ўзбекистонда мавсумий ишчиларни адолатли ишга ёллаш” мавзусида Жиззах вилоятида ҳам ўқув-тренинглар ташкил этилди.
Онлайн семинар давомида мавсумий ишчиларни адолатли ёллашда нималарга эътибор қаратишимиз зарурлиги, мажбурий меҳнат нималиги ва пахта йиғим терими мавсумида ишларни ташкиллаштиришда асосий нималарга амал қилиш зарурлиги ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, иштирокчилар тадбир сўнггида ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги