Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Меҳнат инспекцияси томонидан амалга оширилган ишлар рақамларда
2020-08-20 | Жамият
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат инспекциясига жорий йилнинг 6 ой давомида 12 293 та жисмоний ва юридик шахслардан мурожаатлар келиб тушган. Шундан, натижасига кўра 6 498 та қаноатлантирилган, 5 241 та тушунтириш берилган, 346 та тегишлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган ҳамда 208 та кўрилмасдан қолдирилган.
Мурожаатларни хусусиятлари бўйича 3 886 та нафари ойлик иш хақилари ва бошқа тўловлар тўланмаслиги, 1 295 та ноқонуний ишдан бўшатилиши, 414 та ишга қабул қилишда қонун бузилиши, 388 та ишга қабул қилишда рад этилиши, 336 та норасмий ишлатилиши, 335 та иш вақти ва дам олиш вақти бўйича қонун бузилиши, 36 та мажбурий меҳнат, 34 та меҳнат шароитлари яратилмаганлиги ва 5 569 та бошқаларни ташкил этади.
Давлат меҳнат инспекция томонидан меҳнат, бандлик ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жорий йилнинг 6 ой давомида 8 554 та корхонада 21 455 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган, ушбу қонунбузилишларни бартараф этиш бўйича 3 462 та ёзма кўрсатмалар ва 75 та тақдимномалар киритилди, 3 886 нафар мансабдор шахсларга нисбатан 6 390,1 млн. сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.
Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг доимий тарзда фаолият олиб борувчи, ўзининг шахсини ошкор қилмасдан маълумот бериш имкони бўлган ижтимоий тармоқда dmi.mehnat.uz сайти, қисқа рақамли “1176” ишонч телефон ва @mehnathuquqbot тelegram тармоғи ташкил этилган бўлиб, ушбу тармоққа жами 2 737 та мурожаатлар ва хабарлар келиб тушди ва ҳозирги кунга қадар мурожаатлар келиб тушмоқда.
Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги