Айни пайтда Сўх туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов иштирокида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Хабарингиз бор, Президентимизнинг жорий йил 8 август куни “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Унда тасдиқланган дастурга 146 та лойиҳа киритилган бўлиб, 639 миллиард сўм маблағ сарф этилади.
Йиғилишда ана шу қарорда белгиланган вазифалар муҳокама этилмоқда.
Манба: ЎзА